Ўзбекистон 4-IFC Глобал ишлаб чиқариш конференциясида иштирок этмоқда: Ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун ечимларни жадаллаштириш
Тадбирда етакчи ишлаб чиқарувчилар, ҳукуматлар, молия институтлари ва ривожланиш институтлари вакиллари иштирок этмоқда.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси “Ишлаб чиқариш таъминоти занжирларининг барқарорлигини ошириш” мавзуси билан IFC вице – Президенти Мохамед Гулед, Нобель мукофоти совриндори ва Колумбия университети профессори Жозеф Э. Стиглиц, GTSF IFC вакили Феми Акинребийо ва бошқалар билан биргаликда сўзга чиқди.
Шунингдек, тоза энергияга ўтишни рағбатлантирадиган технологиялар, барқарор ривожланиш сиёсати, барқарор ва имтиёзли молиялаштиришнинг ўрни, шунингдек, етказиб берувчиларга глобал брендлар ва глобал қийматни яратиш занжирлар билан ишлашда экологик, тоза, самарали бўлишга ёрдам берадиган IFC каби халқаро компанияларнинг имкониятлари ҳақида мавзулар тақдим этилди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

Фотогалерея
