Тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати соҳасида касбий компетенцияларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашининг Ўқув маркази очилиши бўлиб ўтди
Сана / вақт: 2023 йил, 26 сентябр, соат 10:00-12:00
Манзил: “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг биноси
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан GIZнинг “Ўзбекистон касб – ҳунар таълими тизимини ислоҳ ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш – TexVET“ лойиҳаси билан биргаликда тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм саноатида касбий компетенцияларни ривожлантириш бўйича Тармоқ Кенгашининг ўқув маркази очилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманининг очилишида Ўзтўқимачиликсаноат ва Ўзчармсаноат уюшмалари раҳбарияти, Германия элчихонаси ва GIZ вакиллари иштирок этиб, уларнинг ҳар бири бундай ўқув марказининг очилиши Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги яқин ҳамкорлик самараларидан бири эканлигини таъкидладилар. Ҳамкорлик эса барча жиҳатларда янада кенгаяди ва чуқурлашиб боради. Лойиҳа менежери Матиас Клингенбергнинг айтишича, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда Германия дуал таълим тизимининг жорий этилиши енгил саноат соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.
Ўқув марказининг фаолияти, мақсадлари, вазифалари, шунингдек, саноат Кенгашининг барқарорлигини таъминлашдаги роли саноат Кенгаши вакили ва GIZнинг TexVET лойиҳаси маслаҳатчиси томонидан батафсил тақдим этилди. Марказнинг асосий вазифалари билимларни бошқариш, малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, корхоналар учун кадрлар тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишдир.
Тадбир иштирокчилари TexVET лойиҳаси, унинг вазифалари, шунингдек, GIZ билан ҳамкорлик доирасидаги кейинги фаолияти ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

Фотогалерея
