Запросить цены
Новости

Textima Марказий Осиё бозорида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: Ўзбекистон – асосий ҳамкор

07.10.2023

Textima ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Марказий Осиё бозорида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди. Учрашув давомида Textima ушбу минтақага эътиборни кучайтириш ниятини тасдиқлади ва Ўзбекистонни ушбу мақсадга эришишда муҳим шерик сифатида тан олди.

Марказий Осиё бўйича янги тайинланган координатор Hartmut Gerlof компаниянинг минтақадаги улкан имкониятлар ва жадал ривожланаётган иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда стратегик режаларни амалга ошириш ниятларини билдирди.

Уюшма билан ҳамкорлик Textima компаниясининг Марказий Осиё бозорида ривожланиш стратегиясини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Уюшма Ўзбекистон тўқимачилик саноатида катта алоқалар ва тажрибага эгалиги Textimaга кучли шериклик алоқаларини ўрнатишга ва ушбу бозорга муваффақиятли киришга ёрдам беради.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

50
img

Фотогалерея

img

Другие новости