Запросить цены
Новости

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида GIZ лойҳаси доирасидаги ўқув марказида семинар ташкил этилди

16.10.2023

12 октябрь куни Германиянинг ҳалқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)нинг TexVET лойиҳаси томонидан Ўзбекистон текстиль ва чарм саноати соҳасида Тармоқ кенгашининг тренинг марказида унинг фаолиятини стратегик режалаштириш бўйича семинар ўтказилди.

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича Тармоқ кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4939-сон қарори билан ташкил этилган ва GIZ дастури доирасида Тармоқ фаолиятини ривожлантириш бўйича ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Семинарда ҳалқаро эксперт жаноб Паул Комин (Австралия) касбий малака ва билимлар бўйича Кенгашнинг 3-5 йиллик стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда ва унинг янада самарали фаолиятини ташкил этишда Тармоқ иштирокчиларига амалий маслаҳатлар бериб, келажакда қатор лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

100
img

Фотогалерея

img

Другие новости