“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси 2030 йилгача Республикада “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш дастури доирасида экологик тамойилни қўллаб-қувватлайди
Бугунги кунда тобора кўпроқ компаниялар атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш чораларини кўрмоқда.
Тўқимачилик корхоналарининг ҳам ўзгариши муҳимдир: экологиклик ва барқарорлик замон ва жаҳон брендлари талабларига, шунингдек, янги рақобатбардош афзалликларга айланиб бормоқда ва яшил брендни яратиш аудиториянинг ишончини оширишга ёрдам беради.
Республика корхоналари экологик тамойилларига ва сувни тозалашга риоя қилиб, илғор халқаро тажрибаларни жорий этадилар ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қиладилар.
Масалан:
– Uztex Group корхоналарида Америка Кох биологик фильтрлари асосида амалга ошириладиган сувни биологик тозалаш тизими ўрнатилган. Ушбу тозалаш иншоотининг кўлами Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.
– Osborn Textile компаниясида сувни тозалашнинг электролиз усули ўрнатилиб, у бўёқ цехларида ишлатилган сув чиқиндиларини 100% тозалайди.
– HAJ Tex корхонасида кунига 3000 куб метр қувватга эга сувни тозалашни ўрнатди ва ишлаб чиқариш занжири бўйлаб ISO 14001, ISO 45001, GOTS, Oeko-tex, Organic EU экологик сертификатларини жорий қилди.
– “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси яқинда ISO 14001 атроф-муҳитни бошқариш сертификати бўйича аудитдан ўтди ва шу билан давлат идоралари ва вазирликлар орасида биринчи бўлиб ушбу текширувдан ўтди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин.

Фотогалерея
