Запросить цены
Новости

20 га яқин тўқимачилик корхоналари вакиллари “Брендинг мактаби” илк тингловчиларига айланди

23.10.2023

USAIDнинг Future Growth Initiative дастури ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигидаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Брендинг_мактаби SAMO, Look at me, MilanaTex, Ahsan, TWINS, Bahmal group, G.Studio, Almaz Textile каби маҳаллий бренд вакиллари катта қизиқиш билан иштирок этди ва ижобий натижаларга эришди.

5 кунлик маҳорат дарсларини European News Academy эксперти Сергей Становкин, Fratelli Casa, Uzbtextile.com асосчилари Шерзод Каюмов, Шахрух Каюмовлар томонидан рақобат ва брендинг, бренд ва уни ривожлантириш воситалари, брендинг ва ребрендинг, реклама ва PR, индивидуал ва жамоатчилик билан алоқалар, ижодкорлик ва корпоратив брендларни илгари суриш форматлари каби мавзуларда кенг қамровли билимлар билан ўртоқлашди.

Брендинг_мактаби илк битирувчиларини табриклаймиз ва миллий брендларни глобал миқиёсга олиб чиқишда омад тилаймиз!

59
img

Фотогалерея

img

Другие новости