Запросить цены
Новости

Ўзбекистон бренд соурсинги учун энг яхши жойлашув

26.10.2023

Германиянинг Falke брендидан кейин Франциянинг KIABI бренди Ўзбекистоннинг маҳаллий корхоналарида соурсинг имкониятларини ўрганмоқда.

Таниқли бренд раҳбари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг таклифига биноан Ўзбекистонда ташриф буюрди. Меҳмон мамлакатдаги ўзгаришлар ва тўқимачилик саноатидаги ислоҳотларни ҳайрат билан таъкидлади.

Хусусан, Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан бири бўлган Фарғонадаги Global Textile компаниясига ташрифи якунида меҳмонлар пахта-тўқимачилик кластерининг пахта етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнларини батафсил ўрганиб, Европа Иттифоқи бозорининг одамларга муносабат (ижтимоий омил), ишлаб чиқариш, атроф-муҳитга муносабат ва компаниянинг барқарор ривожланиши каби барча талабларига риоя қилинишига гувоҳ бўлишди. Ва яна бир муҳим омил шундаки, кластерда кузатувчанликни кафолатлайдиган таъминот занжири мавжуд.

Уюшмадаги учрашув давомида бренд вакиллари Ўзбекистонда KIABI билан ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар ва натижада томонлар маҳсулотларни жўнатишда логистика йўналишлари, маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш ва юқори сифат жиҳатларини муҳокама қилдилар.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

62
img

Фотогалерея

img

Другие новости