Бангладеш ва Ўзбекистон тўқимачилик саноатига мутахассисларни жалб қилиш бўйича иш бошлади
Бугун уюшмада Бангладешнинг Best Sourcing компанияси раҳбари, шунингдек, Bangladesh RMG Centre президенти Мехди Махбуб билан учрашувда Бангладешдан маҳаллий тўқимачилик корхоналарига мутахассисларни жалб қилиш масаласи чуқурроқ ишлаб чиқилди. Мазкур акция доирасида Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 12 та саноат корхонаси ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзтўқимачиликсаноат” икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида тажриба алмашиш ва фабрика ишчиларининг тайёр маҳсулот тикиш бўйича ишлаб чиқариш кўникмаларини ўрганиш, Бангладешдан тикувчилик ишлаб чиқариш учун меҳнат солиғи қоидаларига риоя қилга ҳолда операторларни ёллаш имкониятларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон корхоналари учун Бангладешга 2 та бизнес миссиясини ташкил қилган эди.
Учрашув якунида манфаатдор Ўзбекистон корхоналари раҳбарияти билан уларнинг талабларини ўрганиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани, жумладан SAMO Group университетида тикувчилик корхоналари вакиллари учун режалаштирилган амалий семинар бўлишини маълум қилди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

Фотогалерея
