Запросить цены
Новости

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Эрон билан полиэстер ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаришга келишди

30.01.2024

Куни кеча Эрон Саноат, конлар ва савдо вазирлиги бошчилигидаги делегация вакиллари Эрон Гилам ишлаб чиқарувчилар уюшмаси Раисининг биринси ўринбосари М.Шерозий ва “Suntex” савдо компанияси раҳбари билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида иккитомонлама савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда гиламчилик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб борилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон тўқимачилик саноат зоналарида полиэстер ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун Эрон тўқимачилик компанияларини жалб этиш ҳамда гилам ишлаб чиқаришда джут ва BCF каби гилам иплари ва тўқув дастгоҳлари учун барча эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича келуш имзоланди.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

2
img

Фотогалерея

img

Другие новости