Запросить цены
Новости

Қашқадарё вилоятида “Дизайнер ва технологлар тайёрлаш мактаби” очилди

30.01.2024

Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ўқитиш ва иш билан таъминлаш борасида Давлат Раҳбарининг топшириқлари ижросини бажариш учун “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан қатор ишлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бундай лойиҳалар орасида 23 январь Қашқадарё вилоятидаги Қарши енгил саноат коллежи негизида дуал таълим тизими асосида “Дизайнер ва технологлар тайёрлаш мактаби” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мактабда воҳада фаолият юритаётган тўқимачилик корхоналари эҳтиёжи учун хорижий ва маҳаллий (корхоналарда фаолият юритаётган) малакали мутахассислар томонидан ўқитиладиган йигирув ва тўқув жараёнларининг тор доирадаги мутахассисларни, янги турдаги маҳсулотлар ҳамда жаҳон брендлари талабига мос дизайн ва услубга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун дизайнерларни тайёрлаш тизими яратилган.

Шунингдек, “LT Textile International” корхонасида ташкил этилган ўқув синфи ва технологик жараёнларига ўқувчилар жалб этилиши чоралари кўрилган бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналарида очиқ эшиклар кунларини (ойда 3 марта) ҳам назарда тутилган.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

3
img

Фотогалерея

img

Другие новости