Запросить цены
Новости

Франциянинг “Auchan Russia” бренди Тошкентда ўз офисини очмоқда

30.01.2024

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Ўзбекистонга жаҳон брендларини жалб қилиш бўйича доимий равишда фаол иш олиб бормоқда.

Бу борада, бугун Уюшмада “Auchan Russia” компаниясининг соурс ва импорт департаменти директори Пьер Карделли ва таъминот бўйича менежер Кристоф Деланей билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда француз бренди вакиллари Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарига ташрифлари ҳақидаги ижобий таассуротлари билан ўртоқлашдилар ва натижада ғамкордикни асосий мезони – экологик ва ижтимоий стандартлар (Oeko-Tex, Sedex)га эга ўзбек корхоналари билан ишлашни бошлашларини маълум қилишди. Шунингдек, маҳсулотларнинг юқори сифати, барқарорлик ҳамда нархи Вьетнам, Хитой, Бангдадеш ва Ҳиндистоннинг етказиб берувчиларникига мос келиши ҳам ҳисобга олинади.

Меҳмонлар, шунингдек, корпорация сиёсатига кўра, республикада ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари Россия, Осиё ва Европадаги савдо нуқталарига жойлаштирилишини маълум қилишди. Самарали ишлаш мақсадида яқин кунларда бренд Тошкентда ўз офисини очади.

Таъкидлаш керакки, Бу «Auchan Retail Russia» – йирик савдо тармоғи бўлиб, дунё бўйлаб 230 дўконга эгалик қилади.Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш учун онлайн-дўкон ва “Мой Ашан” mobil иловасига эга.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

3
img

Фотогалерея

img

Другие новости