Запросить цены
Новости

Ўзбек бренди ўз маҳсулотини Франциядаги кўргазмада намойиш этади

31.01.2024

Миллий брендларимиз жаҳон бозорини забт этишда давом этмоқда.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўмагида Ўзбекистоннинг машҳур эркаклар костюмлари ва устки кийим ишлаб чиқарувчи “Fazman Tekstil” МЧЖ «FAZМAN» бренди остида нуфузли «Texworld Evolution Paris 2024» халқаро кўргазмасида ўз маҳсулотларини тақдим этади. У «Texworld», «Texworld Denim», «Apparel Sourcing», «Avantex» ва «Leatherworld» бўлимларини ўз ичига олган.

Ушбу ташаббус ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон миқёсида оммалаштиришга ва Ўзбекистондаги GSP+ доирасида текстиль экспорти ўсишига ёрдам беради.

Кўргазма шу йилнинг 5-8 февраль кунлари Парижда бўлиб ўтади.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

 

2
img

Фотогалерея

img

Другие новости