Запросить цены
Новости

Мисрда Ўзбекистон ип калавасига талаб катта

31.01.2024

Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонаси расмийлари «LC Waikiki» бренди учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган Мисрнинг «Elvan» тўқимачилик фабрикаси менежери билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар якунида Миср томони Ўзбекистондан ип калава сотиб олиш учун ҳамкорлар излаётганини маълум қилди.

Маълумки, Миср ҳам, соҳа улуши саноатнинг умумий ҳажмининг 27%ни ташкил этадиган йирик тўқимачилик мамлакатларидан биридир. Шу муносабат билан Миср ишлаб чиқарувчилари ип калава, газлама ва мато импорт қилишдан манфаатдор.

Миср тўқимачилик делегацияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистонга ташрифлари давомида ўз замонавий тўқимачилик саноати, хусусан, йигирув фабрикалари, газлама ва мато ишлаб чиқарадиган корхоналар билан яқиндан танишди.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

1
img

Фотогалерея

img

Другие новости