Запросить цены
Новости

Анъанавий бозорларда ҳамкорлик учун янги имкониятлар

07.02.2024

Жорий йилнинг 7 февраль куни Беларусь Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакат Бош вазир ўринбосарлари раислигида Ўзбекистон ва Беларусь Республикаларининг иккинчи форуми бўлиб ўтди.

Икки мамлакат учун муҳим тадбирда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва “Беллегпром” концерни ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича қўшма “Йўл харитаси” тўғрисида Битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Белоруссияда тўқимачилик, кийим-кечак ва трикотаж саноатини ривожлантириш учун мақбул шарт-шароитларни яратишга қаратилган ушбу шартнома кадрлар алмашинуви, кадрлар тайёрлаш ва соҳа ходимларини муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш соҳасида ҳам яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Форумда ўзбек тўқимачилари билан бир қаторда Беларуснинг “Моготекс”, “Полесье”, “Свитанак”, “Камволь” ва бошқа йирик компаниялари иштирок этиб, ўзбекистонлик тўқимачилик ҳамкордари билан келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

В2В музокаралари давомида умумий қиймати 7,6 миллион долларлик бир қатор экспорт шартномалари муваффақиятли тузилиб, бу Ўзбекистон ва Беларусь тўқимачилик корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва самарасидан далолат беради.

Ушбу Форум икки мамлакат ўртасида тўқимачилик саноатида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

0
img

Фотогалерея

img

Другие новости