Запросить цены
Новости

Тошкентда тўқимачилик симпозиуми: Энг яхши технологиялар ва инновациялар

08.02.2024

7 февраль куни Hyatt Regency Tashkent “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Германиянинг «Textima Export Import GmbH» компанияси ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида ташкил этилган Симпозиумда Европанинг 10 дан ортиқ етакчи тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

Benninger, Brückner, Schmale, Thies ва Xetma вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этишди. Ўз маҳсулдорлиги ва сифати билан кенг танилган Европа технологиялари маҳаллий корхоналар вакилларида қизиқиш уйғотди ва уларга инновациялар ва тўқимачилик технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан танишиш имкониятини берди.

Бунда, 160 йиллик тарихга эга бўлган «Benninger» компанияси вакили Рольф Шеллер, замонавий нам ишлов бериш машиналари ва тизимлари ҳақида гапириб, улар рақамли технологиялар соҳасида фаол ривожланиб, сув, энергия, кимёвий моддалар ва чиқиндиларни камроқ истеъмол қилишни таъминлайдиган, шунингдек, жараённинг ишончлилиги орттириб бораётган инновацион ечимларни жорий этишларини таъкидладилар.

«SCHMALEDURATE» тақдимоти, уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, кесиш, тикиш ва тахлашшнинг мураккаб жараёнларини автоматлаштиришни таъминлайдиган турли хил ускуналар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Компания вакили Михаэль Эльзер таъкидлаганидек: “Уй тўқимачилигининг барча турлари учун ишлаб чиқариш ечимларини етказиб берувчиси сифатида сўнгги йилларда биз ётоқхона тўқимачилиги секторига тобора кўпроқ эътибор қаратиб, тегишли тўлиқ автоматик ишлаб чиқариш линияларини ривожлантиришни рағбатлантирмоқдамиз. Натижада, биз сизга рақобатбардош устунликни таъминлайдиган трендни белгиловчи инновацияларга эгамиз”.

«Thies Coesfeld»дан ноу-хау ривожланиш, махсус дизайн ва аниқ ишлаб чиқаришдан бутун дунё бўйлаб ўрнатиш ва ишга туширишгача бўлган барча босқичларни қамраб олади. Унинг ускуналари илғор технологиялар ва муҳандислик мукаммаллигининг интеграциясидир. «Thies Coesfeld» ишлаб чиқариш линияси максимал самарадорликни таъминлайдиган ва ресурслар, шу жумладан энергия ва сув сарфини минималлаштирадиган тарзда ишлаб чиқилган. Бу компания ускуналарини нафақат ўз соҳасида илғор, балки экологик жиҳатдан ҳам барқарор қилади.

Хольгер Деглау “Xetma Vollenweider”дан текстилга сўнги ишловни бериш учун тўқимачилик машиналари ва ускуналарини намйиш этди. 170 йиллик ривожланиш тарихига эга бўлган ушбу компания бутун дунё бўйлаб ўз мижозларига янги ва анъанавий технологияларни доимий оптималлаштириш ва узлуксиз ривожлантириш натижаси бўлган универсал ечимларини тақдим этади.

Умуман олганда, 1992 йилда Ўзбекистон бозорига кирган ва кафолатланган Европа ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилаётган «Textima Export Import GmbH» Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланишига ҳисса қўшганини ҳақида маҳаллий тўқимачилик ва тайёр кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Gesamtmasche ва “Textima” ҳамкорлигида амалга ошириладиган “Технологлар мактаби” ўқитиш жиҳати муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ягона таълим ташаббуси лойиҳаси ушбу ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасидир. Уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари тўқимачилик саноатида илғор технологияларни муваффақиятли қўллай оладиган малакали мутахассисларни тайёрлашнинг барқарор ва самарали тизимини яратишга қаратилган.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

 

0
img

Фотогалерея

img

Другие новости