Запросить цены
Новости

Хитойга тўқимачилик экспортини оширишни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва бозор сиғими

09.02.2024

Аҳоли сони 1,5 млрд. киши,

Импортнинг умумий миқдори $29,4 млрд. долл. ёки таҳминан киши бошига 275$

Импорт қилинадиган асосий товарлар таҳлили асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Хитойга қайси турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириши мумкин:

1.) ип-калава (ТИФ ТН: 520512000, 520514000, 520511000) – Хитойга импорт миқдори: 4,0 млрд. долл.;

2.) нотўқима мато, фетрадан ташқари – (ТИФ ТН: 560300000) – Хитойга импорт миқдори: 1,0 млрд. долл.;

3.) пахтадан тайёрланган майка, фуфайка ва ички кийимлар – (ТИФ ТН: 610910000) – Хитойга импорт миқдори: 0,5 млн. долл.;

4.) пахта калавадан тикилган свитерлар, пулловерлар, жумперлар ва нимчалар – (ТИФ ТН: 611020000) – Хитойга импорт миқдори: 0,4 млн. долл.

Ҳамкорлик учун потенциал брендлар рўйхати:

Anta, Li Ning, JNBY, Elegant Prosper, Ochirly, Urban Revivo, MJ Style, Heilanhome, Warrior, PEACEBIRD, K-Boxing, Bosideng, Ellassay и т. д.

Божхона тарифлари:

Ип-калава (5-6%), газлама (10-14%), трикотаж мато (10-12%), нотўқима мато (8-14%), техник мато (6-12%), тикув маҳсулотлари (6-8%) ва уй тўқимачилик маҳсулотлар (4-6%). Шунингдек, импорт вақтида ҚҚС миқдори – 13%.

Логистика

Авто ва сув транспорти:

  1. Ўзбекистан (Тошкент)→ Туркманистан (Саракс)→ Эрон (Бандар-Аббос) → Хитой (Сьямын) 40 футлик контейнерлар 4 000 дан 4 500 минг. долл.гача нархланади. Етказиб бериш муддати 45-50 кунни ташкил қилади;
  2. Темир йўл орқали Ўзбекистан (Тошкент)→ Қозоғистон (Чимкент, Тараз) → Россия (Иркутск Находка, Владивосток) → автотранспорт Хитой (Баодинг) 40 футлик контейнерлар 3 000 дан 3 200 минг. долл. гача. Етказиб бериш муддати 35-40 кунни ташкил қилади.
2
img

Фотогалерея

img

Другие новости